ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қумқўрғон: … 143 ҳолатда жами 153,5 млн. сўм ўзлаштирилган

Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими ва вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида Қумқўрғон туманидаги 14-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг фаолиятида молиявий назорат тадбири ўтказилди. Аниқланишича, мактаб интернат бош ҳисобчиси Ш.Ч. ва бошқалар томонидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан 2017-2020 йилларда ишламаган шахсларга иш ҳақи ёзиш ва ходимларга ортиқча иш ҳақлари ёзиш орқали 143 ҳолатда жами 153,5 млн. сўм иш ҳақларини танишлари ва ўзининг номига очилган пластик картасига туширган. Ва мазкур маблағларни фарзандларининг ўқиш контрактларини тўлаш ва бошқа манфаатларига ишлатиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ч. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan