ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Шўрчитумангаз”да бўлим бошлиғи қўлга тушди

Шўрчида якка тартибдаги тадбиркор А.К табиий газ ҳисоб-китоби масаласида туман газ таъминоти корхонаси мутасаддисига рўпара бўлган. Унга дарров 21 млн. сўм қарздорлиги борлигини “эслатишади”. Табиийки, тадбиркор йирик қарздорликдан қайғуга тушади. Бироздан сўнг эса “раҳмдил” газчи унга гўёки, “беминнат ёрдам”ини таклиф қилади. Яъни, “Шўрчитумангаз” газ таъминоти бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш хизмати бўлими бошлиғи М.С. тадбиркордан, ушбу қарздорликни туман газ бўлимидаги компьютер базасидан ўчириб бериш эвазига 9 млн. 500 минг сўм пул сўрайди. Ва ушбу маблағларини хизмат мавқеидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтида Департаментнинг Шўрчи туман бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланади.

Хабарда келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan