ЖАМИЯТ

Сурхондарёда бугундан 125 та мактаб очилди: Олтинсойлик ўқувчиларга “сурприз”

 

Маълумотларда келтирилишича, Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 7 сентябрида 31 та, 8 сентябрь куни 4 та мактабда дарс жараёнлари бошланганди. Бугун, 14 сентябрдан вилоятдаги яна 125 та мактабда анъанавий тарзда ўқув мавсуми бошланди.

Жумладан, Олтинсой туманидаги 20 та мактабда ўқувчилар эрталабдан жонажон мактаблари томон йўл олдилар. Шу ўринда, “Наврўз” маҳалласидан 48-сонли мактабга қатновчи ўғил-қизларни маҳаллага туташ фермер ва сувчилар ажойиб “сурприз” билан қарши олишди.

Қазилмаган ариқлардан тошган сув йўлга тошиб кетгани сабаб болалар лой кечиб ўтишди. Тоза, янги усти-бош билан уйдан чиққан болалар ва уларнинг ота-оналари, албатта, чора излашябди. Улардан бири ёрдам илинжида ҳолат акс этган фотосуратларни таҳририятимизга йўллабдилар. Вазият бўйича олтинсойлик раҳбарлардан изоҳ кутиб қоламиз. Ҳамма мактабга борар йўлларни таъмирлаш қайғусида юрган бир вақтда, йўл ҳолатига зарар етказаётганларга айтилган бирор “бало” бо-о-ордир?! А-а, лаббай …

 

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan