ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Пародия: Ҳар Қабулда шу бўлар такро-о-ор, ҳар Қабул ҳам шундай ўтади-и-и …

Ким ҳам боласини ўқитишни хоҳламайди, дейсиз. Шеробод тумани “Абу Али Ибн Сино” номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси К.У.га ана шундай соф ниятли ватандошларимиздан бири рўпара бўлди. Устоз эса фурсатдан фойдаланиб “қамчини босдилар”. Бир зарбда чиқиб кетди, “эвазига 2 миллион сўм”, деган овоз. Департаментнинг Шеробод туман бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “устоз” фуқарони Давлат тест марказида ишловчи танишлари орқали коллежнинг фармация йўналишига ўқишга киритиш эвазига 2 миллионни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан техникум ўқитувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани келтирилмоқда, хабарда.

Янги ўқув йили олдидан коллеж ва техникумларда қабул жараёнлари давом этяпти. Демак, фирибгарликлардан огоҳ бўлишимиз керак!

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan