ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бандихонда спорт мактаби раҳбарлари бюджет маблағларини “туя қилишибди”

Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси, туман молия бўлими ва туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда ўтказилган текширишда, Бандихон туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ф.Т., бош ҳисобчи А.Т. ва бошқалар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб бюджет маблағларини талон-тарож қилишгани аниқланган. Улар тўлов ведомостларини сохталаштириб, 2018-2019 йиллар ва 2020 йилнинг 01 август кунига қадар бўлган даврда ўзларининг ихтиёрида бўлган ва ўзларига ишониб топширилган жами 79,4 млн сўмни “туя қилишган”.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан ЎзР ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, таъкидланмоқда хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan