ЖАМИЯТ

Термиз туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди

Термиз туманида 2019 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жавобгарликдан қочиб юрган Термиз тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги  Тергов гуруҳи томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “қамоқ” қўлланилган, шу туманда яшовчи А.Р. Тошкент шаҳрида яшириниб юрганида, Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 3-январь куни Тошкент шаҳрида қўлга олиниб, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилган.

Шу ўринда бир эслатма, жиноят содир қилиб, содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиб, яшириниб юриш жазо ва жавобгарликни оғирлаштиришга хизмат қилишини унутманг! Қилган қилмишидан пушаймон бўлиб, пушаймонлик билдириш эса аксинча…