ЖАМИЯТ

Дилмурод Содиқовнинг мурожаати юзасидан Денов туман ҳокимлиги муносабат билдирди

Денов тумани “Остона” маҳалласида яшовчи фуқаро Дилмурод Содиқов томонидан ичимлик суви муаммолари тўғрисида қилган мурожаати юзасидан Денов туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро Дилмурод Содиқов томонидан сўралаётган бурғу қудуғи 2019 йил ёз мавсумида ер ости ичимлик сувининг захираси камайиши оқибатида сув босими камайган. Аммо, сув доимий равишда чиқиб турибди.

Шунингдек, “Остона” маҳалласида 8 та ўзи сизиб чиқувчи ичимлик сув бурғу қудуғи мавжуд. Бурғу қудуғлари ораси 450-500 метрни ташкил этади. Аҳоли ушбу ичимлик сувидан фойдаланиб келмоқда.

Мурожаатчи Дилмурод Содиқов томонидан сўралаётган ичимлик сув бурғу қудуғи 2020 йилнинг охиригача маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисми маблағлари ҳисобидан таъмирланади.

Денов туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати