Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромовнинг «Шифобахш» каналига маълум қилишича, ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво томчи орқали юқадиган касалликларнинг кўтарилиши кузатилади.
«Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади, яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмания чақирувчи вирусли касалликларнинг коронавирус билан биргаликда келиши вируснинг кучайишига, бундан ҳам оғирроқ даражасига олиб келиши мумкин», – деди мутахассис.
Унинг алоҳида таъкидлашича, айни кунларда грипп ва пневманияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади».