ЖАМИЯТ

Мусодара қилинган маҳсулотлар ярмаркаси

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари иш юритувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида савдо ташкилотлари билан ҳамкорликда  мусодара қилинган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилмоқда. Уларнинг навбатдагиси Термиз шаҳар марказий озиқ- овқат, “Денов Бободеҳқон бозори” МЧЖда ва Узун тумани марказий бозорларида ўтказилди. Ярмаркада фуқаролар ўзларининг эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон ва қулай нархларда ҳарид қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

19-20 октябрь кунлари ташкил этилган савдо ярмаркаларида жами 16 миллион 600 минг сўмлик маҳсулотлар сотилиб, тушган пул маблағлари давлат даромадига ўтказилди.

Маълумот ўрнида қайд этамиз бу каби савдо ярмаркаларини жорий йилнинг 26 ва 27 октябрь кунлари юқорида кўрсатиб ўтилган манзилларда такроран ташкиллаштириш кўзда тутилган.