
Оила бу нозик хилқат. Оила мустаҳкамлиги эр ва хотин муносабатлари ва улар атрофидаги муҳитга боғлиқ. Жарқўрғон тумани Олтинтепа маҳалласида яшовчи Ёдгоровлар оиласида ёш келин куёвнинг ўзаро келишмовчиликлари жиддий тус олиб, улар фарзандли бўлишган чоғида ажрашишга қарор қилади.
Ота уйига фарзандисиз кетишга мажбур бўлган она, боласини олиб беришларини сўраб суд органларига қилган мурожаати кўриб чиқилади ва икки ёшга тўлган болани она тарбиясига олиб бериш белгиланади.
Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, болани ўзида олиб қолган отага ижро ҳужжати мазмуни ҳамда унинг оқибатлари тушунтирилади.
Шундан сўнг, болани она тарбиясига олиб бериш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, тегишли давлат органлари масъуллари жалб қилинади. Ва натижада давлат ижрочиларининг саъй ҳаракати билан бола соғ-саломат онаси бағрига қайтарилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси