
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёзги таътил вақтида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг «КАРАТЭ ВКФ» мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақасида ғолиб бўлган ёшлар қўмондонликнинг эсдалик совғалари, диплом ва медаллар билан тақдирланди.