
Ҳайдовчилик касбининг ўзига яраша масъулияти ва жавобгарлиги бор. Термиз шаҳрида яшовчи Дониёр Хўжамурдов ҳам ҳайдовчилик касби ортидан рўзғор тебратиб келади. У бир йил муқаддам “Строй монтаж” масъулияти чекланган жамиятига ҳайдовчи бўлиб ишга қабул қилинади ва бундан севиниб иштиёқ билан ишга киришади.
Афсуски, унинг хурсандчилиги узоққа етмади сабаби, жамият раҳбари ўзаро келишилган ойлик маошни тўлаб бермаслик учун турли баҳоналар излай бошлаганди.
Шундан
сўнг, ҳайдовчи Дониёр Хўжамуродов суд органларига мурожаат қилишга мажбур бўлди
ва ҳақиқатда тўлаб берилмаган жами
51 миллион 532 минг сўм ойлик иш ҳақини ундириш белгиланади.
Суднинг ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Дўстмуродов томонидан дарҳол мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор ташкилотнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди ҳамда жамиятга тегишли кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ қўйилди.
Натижада,
ҳайдовчи фойдасига тўлаб берилмаган ойлик иш ҳақи ҳамда
5 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация ҳам ундириб берилиши таъминланди.
Албатта
бу каби иш ҳақи ундириш ва ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари алоҳида назоратга
олинган бўлиб, Бюронинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври
мобайнида жами 2,1 миллиард сўм
135 нафар фуқаролар фойдасига иш ҳақи ундирилган бўлса, 29 нафар ноқонуний
ишдан бўшатилган ишчи ходимларнинг ишга тикланиши таъминланган.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси