ЖАМИЯТ

Контракт тўлай олмаган талаба энди ўқишдан четлатилмаслиги мумкин – қайси ҳолатларда?

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркаси масъуллари иштирок этган тадбирда шу ҳақда маълум қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг қайд этишича, агар талабанинг вазияти оғир бўлса, талабанинг қурби тўлашга етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқиб, шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чораси кўрилади. Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади.
Маълумот учун, бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилинади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan