ЖАМИЯТ

Деновда ҳарбий хизматчилар учун китоб савдо-ярмаркаси ташкил этилди

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда Денов тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Ҳар бир аскарга битта китоб” шиори остида китоб савдо-ярмаркаси ўтказилди.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбий ҳизматчилар янги нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорлар асарлари, илмий-оммабоп, болалар китоблари билан танишиш ва харид қилиш имконига эга бўлишди.

Ярмарка доирасида ҳарбийлар қизиққан китоблар ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan