ДУНЁ

Беларусияда президентлик сайлови натижалари эълон қилингандан сўнг оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Беларусияда 9 август куни бўлган президентлик сайловида 81% овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонгани ҳақидаги дастлабки сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг, оммавий намойишлар бошланди. Тўқнашувлар тун бўйи давом этди. Минскда махсус хизмат шовқинли гранаталар, сув тўплари ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида одамларни тарқатиб юборди, намойишчилар орасида қурбонлар ҳам бор. Аммо соат учга қадар ҳам шаҳар норозилик маркази бўлиб қолди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan