ДУНЁ Ҳодисалар

Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Бортдаги Ўзбекистон фуқароси зўравонлик қилгани учун самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди.

Нью-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб чиқилган.

Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.

HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan