ДУНЁ

Украина Қуролли Кучлари катта йўқотишларни давом эттирса қулаши аниқ— америкалик подполковник

Украина Қуролли Кучлари катта йўқотишларни давом эттирса қулаши аниқ. Вазиятнинг бундай ривожланишини АҚШ Қуролли Кучлари подполковниги Даниел Девис 19FortyFive учун мақоласида айтган.

Америкалик подполковникнинг сўзларига кўра, Украина томони жанговар ҳаракатлар пайтида ҳар куни мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотади, тайёрланган аскарларнинг катта қисми Мариуполь учун жангда ҳалок бўлган. Девиснинг таъкидлашича, тажрибали мутахассислар ўрнига кўпинча ҳатто бошланғич ҳарбий тайёргарликка эга бўлмаган аскарлар келади. Шундай қилиб, замонавий уруш институти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Украина Қуролли Кучлари сафига қўшилган ҳарбий хизматчиларнинг атиги 20 фоизи қуролдан ўқ узган.

Истеъфодаги подполковникнинг таъкидлашича, йўқотишлар Украинани қарши ҳужум қилиш имкониятидан маҳрум қилади.

Девис, шунингдек, баталён даражасида профессионал аскарларни тайёрлаш бир неча ой давом этишини ва ишни тажрибали сержантлар, лейтенантлар ва капитанларни жалб қилишдан бошланиши кераклигини қўшимча қилди. Тажрибали раҳбарларни шундайлигича “яратиб бўлмайди”, дея эслатди у, уларни вақт ўтиши билан “тарбиялаш” керак. Девиснинг сўзларига кўра, Украина раҳбарлик лавозимларида тажрибали кадрлар мутахассисларини қанчалик кўп йўқотса, уларнинг умумий кучлари жанговар тайёргарлиги шунчалик паст бўлади.

Аввалроқ Девис Ғарб генераллари Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги аҳволи ҳақидаги реал маълумотларни атайлаб яшираётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, юқори мартабали ҳарбийлар турли телеканал ва нашрларга ёлғон изоҳлар бериб, жамоатчиликни саросимага солмоқда. Бундан ташқари, у Россия армияси ерда ҳам, осмонда ҳам анча кучли эканлигини, HIMARS артиллерия тизимларини етказиб бериш Украина ҳарбийларига қўшимча имкониятлар бермаслигини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan