СИЁСАТ

Эртага давлатимиз раҳбари Ашхободга учиб кетади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар қилди. Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш ҳамда бир қатор хужжатлар имзолаш режалаштирилган.