Бандихон тумани “B.D.Sh” фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. фуқаро Ў.Қ. билан олдиндан тил бириктиради. “B.D.Sh” фермер хўжалигига қарашли 69 сотих ер майдонини туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри собиқ мутахассиси И.Н. орқали фуқаро Б.А.га томорқа сифатида расмийлаштириб бермоқчи бўлади. Эвазига эса 1 500 АҚШ доллари ва 71 млн сўм миқдоридаги пулларни олади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда қинғир иши йўлида тил бириктирган фирибгарлар “мижоз”идан аввалдан олиб қўйган 1 500 АҚШ доллари ва 71 млн сўм миқдоридаги пулларнинг 7 млн. 100 минг сўмини ихтиёрий равишда қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан “B.D.Sh” фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. фуқаро Ў.Қ. ва собиқ мутахассис И.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.