
Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжати асосида туманда фаолият юритиб келаётган “Чинор” хусусий корхонаси мол-мулк, ер, даромад ва бошқа белгиланган солиқ тўловларини огоҳлантирилган бўлса-да, амалга оширмаган.

Шу боисдан Бюронинг туман бўлимида давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжатлари асосида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, ушбу корхонага тегишли туманнинг Маданкон маҳалласида жойлашган умумий 2711 кв.м бўлган нотурар бино хатловга олинди.
Мазкур мулк мутахассис ёрдамида баҳоланиб, 2
миллиард
360 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Қарздор корхона томонидан белгиланган солиқ тўловлари бартараф этилмаса, хатланган мулк аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида расман огоҳлантирилди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси