Ҳарбий тадбирлар

Жанубда взвод (батарея) командирлари ва уларнинг ўринбосарлари билан ўқув услубий йиғин бўлиб ўтди.  

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларида взвод командирлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида навбатдаги ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор бўлинмаларда командирлик ва жанговар тайёргарликни юқори даражада ташкил этиш ҳамда уни самарали ўтказиш бўйича масъул шахсларнинг касбий маҳоратини янада ошириш, уларнинг раҳбарлик салоҳияти ва бошқарув кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилди.

         Йиғин доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди. Амалий машғулотлар ва интерактив муҳокамалар орқали командирларнинг жанговар вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантириш, замонавий жанговар тактикани пухта эгаллаш бўйича қатор машғулотлар ўтказилди.

Йиғинда замонавий педагогик ёндашувлар ва инновацион таълим технологияларини, хусусан, ахборот-коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиш орқали интерактив ўқитиш шакллари намойиш этилди. Ўқув-моддий базалардан самарали фойдаланиш бўйича тажрибалар алмашилди. Иштирокчилар ўз бўлинмаларидаги илғор ёндашувлар, ташкилотчилик усуллари ва реал амалиётда қўллаётган стратегиялари билан ўртоқлашди.

Йиғиннинг иккинчи ва учунчи кунлари Термиз палогонида 15 км пиёда тартибда марш юриш амалга оширилди. Ҳаракатланиш вақтида заҳарланган ҳудуд, муҳандислик тўсиқларидан ўтиш, пистирмага тушганда душман ҳужумини қайтариш, жароҳатланганларни эвакувация қилиш ва қуроллардан дастлабки отиш машқларини бажаришди. Шундан сўнг иштирокчилар жанговар машиналарни бошқариш маҳоратлари ҳам баҳоланди.

Машғулотлар тунда ҳам давом этди. Ҳарбий хизматчилар ўз билим ва кўникмаларини нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий тарзда ҳам бойитди. Бу каби тадбирлар қўшинлар салоҳиятини ошириш, замонавий ҳарбий таҳдидларга тайёр бўлиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасида муҳим аҳамият касб этади.

ИИИ даражали сержант Акбар Ахмедов

Термиз ганизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan