Ҳарбий тадбирлар

Жанубда ҳарбий хизматчиларнинг ҳушёрлигини оширишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди гарнизонларида, Сурхондарё вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ва бўлимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳарбий ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқаришда қоидабузарликларга йўл қўймаслик мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги масъул офицерлари, Термиз ҳарбий автомобил хизмати, Термиз ҳарбий прокуратураси ҳамда гарнизон бошлиқлари иштирок этди.

Давра суҳбатида ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига йиғилиш кун тартибидаги вазифалар муҳокама қилиниб, мудофаа вазири буйруқ талаблари етказилди, шунингдек ҳайдовчиларни малакаларини текшириш мақсадида синовлар қабул қилинди.

Бугунги кунда йўл-ҳаракати ҳодисаларини келиб чиқиши сабаблари ва 2021 йилда йўлларда содир этилган йўл ҳаракати сони ҳамда йўл транспорт ҳодисаларини профилактикасини кучайтириш, шу йўналишда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш мақсадида барча гарнизонларда худди шундай тадбирлар амалга оширилмоқда,- дейди Термиз гарнизони ҳарбий автомобил инспекцияси бошлиғи, подполковник Хасанжон Акбаров.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга мавзуга оид видео фильм намойиш этилди.

Бундай тадбирлар режага асосан қолган гарнизондаги ҳарбий қисмларда ҳам ўтказилиши йўлга қўйилган.

III даражали сержант Акбар Аҳмедов,Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan