ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғонда ота фарзанди учун 190 миллион сўм алимент тўлади

Мамлакатимизда Бола ҳуқуқ ва манфаатлари бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилганидек, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 йил апрель ойидаги суд буйруғига асосан Мансур Жафаровдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланиб, Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг туман бўлими ходимлари ажрим ёқасида турган оила вакиллари билан учрашиб, вояга етмаган бир нафар гўдак фарзандининг келажаги учун ўртадаги келишмовчиликларга барҳам бериб, ярашиш таклифи берилди. Бироқ, яраштиришга бўлган ҳаракатлар бесамар бўлган бўлсада, алимент тўловчи ота фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдирди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан бир нафар вояга етмаган фарзанднинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори ҳисоблаб берилди ва қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 190 миллион сўм алиментни олдиндан тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Одил Хўжаев, МИБ Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan