ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида бу йил қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 2.1 балл берилади, жами 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 2.1 балл берилади, жами 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan