ЖАМИЯТ

Шўрчи туманида фаолият юритиб келаётган автомактаб ўқитувчисига 23 миллион сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилди

Шўрчи туманида яшовчи Бахтиёр Тўраевнинг мурожаатига кўра суднинг иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати белгиланган тартибда қарздор жамият раҳбарига топширилган бўлса-да, иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги маълум қилинган.

Ижро ҳужжатига асосан қарздор яъни туманда фаолият юритиб келаётган автомактаб масъулияти чекланган жамияти ўзининг ишчи ходимига 23 миллион сўмга яқин иш ҳақи тўлаб бермаганлиги маълум бўлди. Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими томонидан дархол ижро ҳаракатларига киришилиб, автомактабга тегишли барча ҳисоб рақамларига банд солинди ҳамда автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинди.

Шундан сўнг, автомактаб ўқитувчисига ўз вақтида тўлаб берилмаган 22 миллион 931 минг сўм иш иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan