ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилояти ҳокими: “Раҳбарлар Сизни алдашди …”

Вилоят ҳокими Тўра Абдиевич Боболовнинг Денов туманидаги тоғли “Ушор” қишлоғида ўтказган сайёр қабулида ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган эди.

Лекин, баъзи ишлар чала, ўз ҳолича, қисқача айтганда “қозонлар ёпиғлигича” қолиб кетмоқда. Жумладан, қишлоқдаги “сафари қариган”, яъни яроқсиз ҳолга келиб қолган симёғочлар янги бетон столбаларга алмаштирилиши белгиланган эди. Афсуски, янги йилда ҳам яна ўша яроқсиз симёғочлар… .

Ҳурматли Тўра Абдиевич! Халқ дардига малҳам бўлаётганлигингизни юксак қадрлаймиз! Оллоҳ ишларингизнинг ривожини берсин! Аммо, Сиз бошлаган ишлар қишлоқда ниҳоясига етказилмади. Фақат, Сизга “бажардик”, деб ҳисобот беришган бўлишлари мумкин.

Ҳурмат билан, бир гуруҳ ушорликлар

PS: Юқоридаги мурожаат таҳририятимизга 2019 йил 30 декабрда юборилган.