Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ТИВда Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Учрашувда, ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бораётгани, минтақамизнинг глобал роли ҳам кенгайиб бораётгани муҳокама қилинди.
“Биз икки давлат алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз. Жаноб элчига фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.