ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Каспий денгизида паром қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Транспорт вазирига кўра, бу ташаббус юк ташишни жадаллаштиришга хизмат қилади.

Parom

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш тизимини ривожлантириш мақсадида паром қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида туркиялик ҳамкорлар иштирокини таъминлаш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, Хитойдан Ўзбекистонга қурилаётган темирйўл йўналиши Озарбойжон орқали ўтадиган транзитга ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланган.

Маълумот учун, 2024 йил ёзида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон билан денгиз орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирган эди. У президент Шавкат Мирзиёевга Қора денгиз орқали юк ташиш лойиҳасига қўшилишни таклиф қилган.

Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга ташрифи чоғида Илҳом Алиев билан бирга Каспий бўйида жойлашган «Sea Breeze» дам олиш маскани фаолияти билан танишган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan