Сурхондарё вилояти ЖОҚ бошлиғига бириктирилган Сариосиё тумани Шоҳқишлоқ МФЙ да яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олинди.

Муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида камбағалликни қисқартириш ва камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ЖОҚ бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиевга бириктирилган Сариосиё туманнинг «Шоҳқишлоқ» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига билим олиши ва дарс тайёрлаши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Сариосиё туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан стол-стул ҳамда китоб жавони бадиий китоблари билан етказиб берилди.