Хорватия пойтахтидаги мактабда содир этилган пичоқли ҳужумда етти киши жабланди, улардан бири олган жароҳатлари туфайли вафот этди, деб хабар бермоқда Хорватия радио ва телевидениеси (HRT).

Жума куни эрталаб Загребнинг Пречко туманидаги асосий мактаблардан бирига пичоқли ҳужум уюштирилди. ОАВ хабарига кўра, ҳужум вояга етмаган шахс томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда, у етти кишини жароҳатлаган.
“Норасмий маълумотларга кўра, ўсмир ўқитувчи ва олти нафар ўқувчини пичоқ билан яралаган, улардан бири ҳалок бўлган”, дея хабар беради миллий телеканал.
Хорватия бош вазири Андрей Пленкович ҳамдардлик билдирди ва ички ишлар вазири Давор Божинович воқеа жойига борди.
Хорватия Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлар орқали 9.50 да ҳужум ҳақида ва ҳужум уюштирган шахснинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, бироқ жабрланганларнинг ёши ва сонига аниқлик киритмади, деб хабар беради ria.ru.