ДУНЁ

Истанбулдаги “Катта бозор” қайта очилди

Истанбул шаҳрида жойлашган “Катта бозор” қайта очилди. Коронавирус пандемияси сабабли фаолиятини тўхтатган ушбу бозор 1455-йилда қурилган бўлиб, энг қадимий ва дунёга машхур бозорлардан бири ҳисобланади. Бу ер сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири. 1-июндан бошлаб маҳаллий сотувчилар ташриф буюрувчиларни ниқоб ва қўлқопларда кутиб олишди, ҳар бир эсдалик совғаси эса алоҳида ўрамда бўлиши белгиланган. “Катта бозор” 3 мингга яқин дўкондан иборат бўлиб, бу ерда жами 30 мингдан ортиқ киши ишлайди. 1-июндан бошлаб Туркияда бозорлардан ташқари,  пляж ва бассейнлар, парклар, ресторан ва кафелар ҳам очилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan