ДУНЁ

Буюк Британия бош вазири манфаатлар тўқнашувида гумонланмоқда

Буюк Британияда Бош вазир Риши Сунак атрофида можаро келиб чиқди. У манфаатлар тўқнашуви ва бизнес ҳақидаги маълумотларни яширишда гумон қилинмоқда, дея ёзмоқда «zamon.uz».

Бош вазирнинг рафиқаси болаларга ҳомийлик қиладиган компанияда улушга эга. Парламент аъзоларининг сўзларига кўра, йил бошида Лондонда бундай компанияларга давлат субсидиялари масаласи муҳокама қилинганида, Сунак унинг оиласи аслида бу масалада манфаатдор томон эканлиги бўйича сукут сақлаган. Бундай ҳолат истеъфога сабаб бўлиши мумкин.

Таҳлилчиларга фикрича, агар партия ичида Риши Сунакни муносиб қўллаб-қувватлаш бўлса, у қолади, лекин бош вазирни барча 100 фоиз қўллаб-қувватламайди. Британиянинг аввалги икки бош вазирлари ҳам можаролар ортидан истеъфога чиқишганди. Масалан, Борис Жонсон COVID-19 туфайли жорий этилган карантин даврида базм уюштиргани танқидларга сабаб бўлганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan