ДУНЁ

Суданда можаролар қурбонлари сони 270 нафарга етди, яна 2,6 мингдан ортиқ киши жароҳат олган

Суданда мамлакат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида 15 апрелдан бери давом этган тўқнашувлар натижасида 270 киши ҳалок бўлди, 2,6 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бундай маълумотларни 18 апрель, сешанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус маълум қилди.

Унга кўра, ҳалок бўлганлар орасида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг уч нафар ходими ҳам бор. «Судандаги вазият чуқур ташвишга солмоқда», – деди Гебреесус бу борада. «Мен инсонлар ҳалок бўлишини қоралайман. Биз Судандаги биродарларимиз ва опа-сингилларимиз билан бирдамлик билдирамиз», – дея таъкидлади ЖССТ раҳбари.

Гебреесуснинг сўзларига кўра, унинг ташкилоти ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Судандаги тиббиёт муассасаларига тарқатган ёрдам аллақачон тугаган. Бироқ, давом этаётган тўқнашувлар шароитида кейинги этказиб беришни ташкил қилишнинг иложи йўқ. Шу билан бирга, пойтахт Хартумдаги шифохоналарда ярадорларни даволаш учун зарур воситалар етишмайди, дея қўшимча қилди у. «Баъзи тиббий муассасалар талон-тарож қилингани, бошқалари эса ҳарбий мақсадларда фойдаланилаётгани ҳақида хавотирли хабарлар бор», – деди Тедрос Гебрейесус.

15 апрелдан буён мамлакатнинг амалдаги президенти бўлган Ўтиш даври суверен кенгаш раҳбари Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон ва кенгаш раҳбари ўринбосари, Тезкор ҳаракат кучларига раҳбарлик қилувчи Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасида зиддият давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan