ЎЗБЕКИСТОН

Ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган 390 млн сўмдан ортиқ солиқ қайтарилди

2023 йил 1 апрель ҳолатига 80 та ташкилотга 310 та ариза асосида ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган 390,6 млн сўм ижтимоий солиқ қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қайтариб берилади.

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Ариза топшириш учун иш берувчи:

– my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетнинг «Хизматлар» қаторидаги “Электрон ҳужжат айланиши” бўлимидан “Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш” бандини танлаши лозим.

– Очилган ойнадан «Ногиронлар учун» бўлими танланади.

– Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (ташкилот номи, СТИР, манзили ва фаолият тури) автоматик шаклланади.

– Йил ва давр (ойлар) кўрсатилиши лозим.

– Иловадаги ариза тўлдирилади. Жадвалда ногиронлиги бўлган ходимнинг ЖШШИР, солиқ ставкаси, ойлик маоши суммаси ва ой (давр) қўлда киритилади. Агар ижтимоий солиқ суммасини қайтариш аризаси бир неча ой учун топширилган бўлса, унда ҳар бир ходим бўйича жадвалдаги қаторлар ҳар ой учун алоҳида тўлдирилиши керак.

– Жадвал тўлдиргандан сўнг, пастки қаторларда ходимларнинг умумий сони ва қайтарилиши керак бўлган ижтимоий солиқ суммаси автоматик ҳосил бўлади.

– Иш берувчининг банк реквизитлари ҳам автоматик шаклланади.

– Шундан сўнг “Ариза шакллантириш” тугмаси босилади. Ариза ва унинг иловасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириб, “Аризани юбориш” тугмасини босиш лозим.

Ариза ҳолатини “Юборилган аризалар” бўлимида кўриш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan