Арманистон бош вазири Никола Пашинян қарори билан Еревандаги «Сурмалу» савдо марказида содир бўлган ёнғинда одамлар ҳалок бўлиши муносабати билан 17 ва 18 август кунлари мотам куни деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда Armenpress агентлиги.
16 август ҳолатига кўра, Арманистон ФВВ қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. 14 август куни Сурамул савдо уйида портлаш содир бўлиб, ундан кейин ёнғин содир бўлган. Ҳозирги ҳолатга кўра, 3 киши бедарак йўқолган.
Armenpress хабарига кўра, ёнғин 16 август куни соат 14:38да назоратга олинган ва 17:49 да тўлиқ ўчирилган. Ёнган ерлар 1 гектар майдонни эгаллайди.
Қутқарув ишлари натижасида 16 кишининг жасади топилган.