ДУНЁ

Италияда Республика куни ноодатий тарзда ўтказилади

Душанба куни Италиянинг маxсус акробатик авиация бўлинмаси мамлакат  шимолидаги Кодогно ва Милан шаҳарлари устидан Италия байроғи кўринишидаги ранг баранг тутунли парвозни амалга оширди. 2 июнда Италияда Республика куни нишонланади. Ушбу авиашоу байрамдан 1 ҳафта олдин ўтказиладиган анъанавий парвоз ҳисобланади. Ҳар йили авиация намойишларидан сўнг 2 июнь куни Римда харбий парад ўтказилар эди. Аммо бу йил пандемия сабабли парад амалга ошмайди. Ҳукумат бунинг ўрнига бутун Италия бўйлаб ҳаво намойишлари ўтказишга қарор қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan