Испанияда коронавирус қурбонлари учун 10 кунлик мотам бошланди. Тегишли қарор ҳукумат томонидан сешанба куни қабул қилинди. Қарорга кўра, 27 майдан бошлаб барча давлат бинолари ва денгиз флоти кемаларида миллий байроқлар туширилади.
Экспертларнинг фикрича, мамлакатда эълон қилинган мотам даврида ҳам норозиликлар тўхтамаслиги мумкин. Боиси, айни инқироз пайтидаги Педро Санчес ҳукуматининг ҳаракатлари тобора кўпроқ танқид қилинмокда. Европанинг бошқа бир қатор давлатларида бўлгани каби Испанияда хам коронавирус пандемияси соғлиқни сақлаш тизимидаги жиддий камчиликларни кўрсатиб қўйди: малакали мутахассислар, касалxоналардаги ўринлар, тиббий буюмлар етишмовчилиги, шифокорлар маошининг камлиги. Мана шундай вазиятда вирусга қарши курашда ўз ҳаётларини хавф остига қўяётган шифокорлар норозилиги кучайиб бормоқда.
Испания пандемия бошланганидан бери 235 мингдан ортиқ вирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Деярли 27 минг киши вафот этди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 80 фоизи 70 ёшдан ошган кишилардир.