ЖАМИЯТ

Оғир ижтимоий аҳволдаги аҳолини уй билан таъминлаш таклиф этилмоқда

“Дебат Холл”да “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” мавзусидаги теледебатда Халқ демократик партиясидан вакил Анвархон Темиров партия илгари сураётган ташаббуслар ҳақида маълумот берди.

“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш орқали тадбиркорларга имкониятлар яратиляпти. Бунга қўшимча ногиронлиги бор фуқароларни уй-жой билан таъминлаш режа қилинган. Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушган аҳолини уй билан таъминлаш режага киритилган”, — дейди Анвархон Темиров.

Партия камбағалларга, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзандларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёллар учун арзон уй-жойлар қурилишини янада кўпайтириш тарафдори.

Ушбу масалани ҳал этишда “Ижтимоий турар жойлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ташаббуси билдирилган.  Унда ҳашаматли уй-жойларни барпо этаётган қурилиш компаниялари ва тижорат банклари даромадидан мажбурий ажратмалар эвазига махсус жамғармалар ташкил этиш назарда тутилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan