Ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 307 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик мавжуд
Корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбайига эга бўлган ишчи – ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда.
Жумладан, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига 206 942 та ташкилотнинг 807 минг нафардан зиёд ходимида 948 012 солиқ объекти бўйича 307,6 млрд сўм (ер солиғи – 189,1 млрд сўм, мол-мулк солиғи – 118,5 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.
Шундан:
– 53,5 млрд сўм – буджет ташкилотлари ходимлари;
– 9,5 млрд сўм – нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
– 244,6 млрд сўм – тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.
Тижорат ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги (соҳалар кесимида):
– қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 57,3 мингта ташкилотда ишловчи 108,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 62,5 млрд сўм;
– саноат соҳасидаги 25,8 мингта ташкилотда ишловчи 149,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи 53,7 млрд сўм;
– савдо соҳасидаги 50,3 мингта ташкилотда ишловчи 82,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 38,9 млрд сўм;
– қурилиш соҳасидаги 12,9 мингта ташкилотда ишловчи 56,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 34,4 млрд сўм;
– ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,6 мингта ташкилотда ишловчи 37,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 12,5 млрд сўм;
– яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 11,1 мингта ташкилотда ишловчи 19,3 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 9,7 млрд сўм;
– соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,8 мингта ташкилотда ишловчи 10,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 3,7 млрд сўм;
– ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,5 мингта ташкилотда ишловчи 10 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 3,1 млрд сўм;
– бошқа фаолият турлари соҳасидаги 19,7 мингта ташкилотда ишловчи 62,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 26,1 млрд сўм.
Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар – ТОП-3:
– Темирйўлларинфратузилма» АЖ – 3,4 млрд сўм;
– “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ – 3,2 млрд сўм;
– “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ – 2,5 млрд сўм.