ЖАМИЯТ

Шўрчида 105 миллион сўм алимент нақд тўланди

Оилавий ажримдан сўнг болаларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш айрим ота-оналарнинг кутилмаган муаммосига айланади. Алимент тўловларидан қочиб турли баҳоналар излаб юрганлар ҳам йўқ эмас. Яна кимлардир оиласи барбод бўлган бўлса-да, болаларининг келажаги учун қайғуриб  уларга имкони борича ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Шундай алимент тўловчилардан бири фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра С.Норбўтаевдан 2018 ва 2020 йилда туғилган икки нафар ўғил фарзанди учун алимент ундирилиши белгиланган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан оила вакилларининг мурожаатига асосан вояга етмаган икки нафар болаларининг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ва С.Норбўтаев собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 105 миллион сўм алимент пулини тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, ундирувчининг аризасига асосан алимент ижро ҳужжати қайтариб берилди ва қарздор отага нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan