ЖАМИЯТ

Ташқи ёзувлар – эълон ва пешлавҳалар «тили»га бўлган талаб қатъийлашиши мумкин

«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров партия депутатлари «Ташқи ёзувлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаётганини маълум қилди.

«Тошкентдан бошлаб барча шаҳарларимизда ташқи ёзувлар, эълонлар, кўрсатмалар бошқа тилларда, ҳатто бошқа алифболарда ёзилаётгани ачинарли муаммо!

Ўзбекистонда барча ташқи ёзувлар, эълон, кўрсатмалар ўзбек тилида бўлиши шарт. Заруратга қараб бошқа тилларда такрорланиши мумкин.

Таянч қадриятимиз сифатида ўзбек тилига муносабатимиз тубдан ўзгариши керак», – дейди Қодиров.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan