
Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.С.нинг 276 миллион 477 минг сўм кредит қарздорлиги учун гаровга қўйилган “Malibu2” русумли автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, рейд тадбирлари давомида туман ҳудудидан топилди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб келинди.
Давлат ижрочиси Сайёра Тожиева қарздор фуқарога ихтиёрий муддат бериб аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирди.
Қарздорлик ихтиёрий муддатда бартараф этмаганлиги сабабли,
2018 йилда ишлаб чиқарилган “Malibu2” русумли автомашина бўлиб ўтган аукцион
савдоларида 225 миллион 528 минг сўмга сотилиб, қарздорликни
қоплашга йўналтирилди.
Бюро органлари томонидан бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйича давом этмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси