ЎЗБЕКИСТОН

Новосибирск делегацияси учун Сурхондарё вилоятининг фойдали қазилмалари, тоғ-кон ва геология саноатидаги салоҳияти билан таништириш мақсадида тақдимот ўтказилди.

Бугун Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар институтида Новосибирск делегацияси учун Сурхондарё вилоятининг фойдали қазилмалари, тоғ-кон ва геология саноатидаги салоҳияти билан таништириш мақсадида тақдимот ўтказилди. Унда воҳамиз тадбиркорлари ҳам иштирок этди.

Тақдимотда геология саноатидаги инвестицион салоҳияти, нефть ва газ, тошкўмир, полиметалл, ош тузи конлари, гипс, гранит, аргиллит каби қурилиш материаллари, минерал сувли булоқлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ушбу йўналишларда ишлаб чиқилган 30 та янги лойиҳалар тақдимоти билан ҳам таништирилди.

Шунингдек, тақдимот давомида Новосибирск томонининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди ҳамда келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Келгусида ушбу йўналишда ҳам ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича йўл хариталарини тайёрлашга келишилиб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan