ЎЗБЕКИСТОН

7 ойда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми $3,8 миллиардга етди

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2024 йил январь-июль ойидаги савдо алоқаси таҳлил қилинди.

Январь-июль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми $3,8 млрд га етди, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг  10,4%ини ташкил этади.

Экспорт ҳажми $1,4 млрд.
Импорт ҳажми $2,4 млрд.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига – 60%, қолган қисми: Туркманистон – 19%, Қирғизистон – 11% ва Тожикистон – 10% тўғри келади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan