
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида диск улоқтириш беллашувлари якунланди.
Муросасиз кечган баҳсда иштирок этган ҳамюртимиз Моҳигул Ҳамдамова 32.75 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.