ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин ошди

Ўзбекистонда сабзи кескин ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи ихтисослаштирилган Европа “East Fruit” порталида хабар берилди.

Берилган маълумотларга кўра, ўтган йилги сабзи ҳосили кетма-кет учинчи ҳафтадан буён тез суръатларда ошиб бормоқда. Бу даврда улгуржи нархлар 1,5 баробар ошди ва камида охирги бир неча йил ичида рекорд даражадаги юқори даражага етди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мониторинг натижаларига кўра, жорий йилнинг 17 мартидан 7 апрелига қадар республика бўйича ўтган йилги (2022 йил ҳосили) сабзи ўртача улгуржи нархи 4000 сўмдан 6000 сўм/кг гача, яъни охирги уч ҳафта ичида 50 фоизга ўсган. Жорий йилнинг 7 апрел ҳолатига кўра, нарх 2022-2021 йилларнинг апрел-май ойларида қайд этилган максимал даражага етди ва аллақачон ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг март ойи ўрталаридан апрел ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача Ўзбекистондан янги сабзи экспорти ҳажми 3,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида мамлакатимиздан 2,6 баробар кўп сабзи экспорт қилинган.

Ўзбекистонда сабзи билан бир қаторда кўпгина товарларда ҳам кескин «сакраш» кузатилмоқд. Ҳозирда расмийлар нархларни керакли даражада барқарорлаштира олмаяпти. Ижтимоий тармоқларда кўпчилик ички бозордаги нархлар барқарорлашгунча экспорт чекловлари жорий этилишини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ помидор нархи кескин ошгани ҳақида хабар берилган эди. Аввалроқ экспертлар январь ойидаги совуқда ҳосил йўқотилиши туфайли нархлар ошиб бораётганини айтишган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan