ЎЗБЕКИСТОН

Жанубда ҳарбий хизматга янги чақирлган аскарлар ҳарбий техника ва қурол-яроқлар билан яқиндан танишдилар.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ва Хайраобод гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда 2022 йилда муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган аскарларни миллий армиямизда фойдаланиладиган қурол-аслаҳалар, жанговар ва ҳарбий техникалар, ҳарбий хизматчиларга белгиланган таъминот меъёрлари билан яқиндан таништириш мақсадида кўргазмали ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Дастлаб ўқув машғулотининг бошланиши ҳарбий қисм саф майдонида бошланди. Унда ҳарбий қисм командири подполковник Учқун Тоджиев очиб берди ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва қудратини янада ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидлади. Миллий армиямизни такомиллаштириш мақсадида замонавий техника ва қурол-яроғлар билан бутлаш ишлари тизимли равишда олиб борилаётганини эътироф этди.

Шундан сўнг аскарлар ҳарбий оркестр куй садолари остида саф тортишиб ҳарбий қисм техниклар сақланиш автосаройига йўл олдилар. У ерда ташкил этилган  ўқув нуқталарида тажрибали офицер ва сержантлардан иборат машғулот раҳбарлари аскарларга ўқотар қуроллар, жанговар, ҳарбий ва махсус техникаларнинг вазифаси, қўлланилиши ҳамда улардан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича машғулотларни олиб борди.

Ўзбекистон мудофаа қудрати йилдан-йилга ошиб бормоқда. Сўнгги йилларда мавжуд қурол-аслаҳа ва техникалар янгиланиб, модернизация қилинди. Ҳарбий тузилмалар фаолияти, ҳарбий қисм ва муассасалар инфратузилмаси яхшиланди. Замонавий талабларга жавоб берадиган дала ўқув майдонлари барпо этилди. Кўргазма билан танишиш асносида ҳарбий соҳанинг замон талабларига жавоб бериши давлат қудратининг мустаҳкам пойдевори, барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омили эканини ҳис этасиз дейди, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Улуғбек Мажидов

Машғулотда дала шароитида овқат тайёрлаш учун жиҳозлар, ҳарбий хизматчиларга белгиланган озиқ-овқат ва кийим-кечак таъминоти меъёрлари, алоқа, тез тиббий ёрдам кўрсатиш техника ва воситалари, муҳандислик қурол ва анжомлари ҳақида батафсил маълумотлар етказилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan