ЎЗБЕКИСТОН

Термиз туманида ота фарзанди учун 50 миллион сўм алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2019 йил июнь ойидаги суд буйруғига асосан Маъруф Қаршиевдан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Алимент тўловчи ота ўз ташаббуси билан фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 50 миллион сўм алимент тўловини нақд пулда тўлаб берди. Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  ундирувчининг аризасига асосан иш юритувдан тамомланиб, қайтариб берилди.
Албатта, алимент пули ота-она ўрнини боса олмайди.

Ўз ўрнида, алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўришга чорлаб қоламиз.
 
 
Шерзод Мамадалиев,Бюронинг Термиз туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan