ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда сел оқизиб кетган иккинчи фуқаронинг ҳам жасади топилди

Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси оқибатида қидирилаётган иккинчи фуқаронинг ҳам жасади топилди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди

Айни вақтда “Тўпаланг” дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, иккинчи фуқаронинг жасади биринчи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 километр қуйидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан аввал Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки фуқародан бирининг жасади топилгани маълум қилинганди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan