ЎЗБЕКИСТОН

Сариосиё туманида содир бўлган ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот

Аввал хабар берилганидек, кеча, 10-май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.

Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда ўзининг “Nexia» русумли автомашинасида бўлган Узун тумани «Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган эди.

ФВВ қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобиль ва бир нафар фуқаро “Тўпаланг” дарёси ўзанидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan